Фарғона вилоятида ноқонуний майнинг фермаси давлатга 12 млрд сўм зарар етказгани аниқланди
Собиқ паррандачилик корхонаси биносида 31 та майнинг қурилма электр ҳисоблагичсиз тармоққа уланган.
Фарғона вилоятида давлат манфаатларига 12 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд қилинишича, Қўқон шаҳрида жойлашган, ҳозирги кунда фаолиятини тўхтатган паррандачилик корхонаси биносида 31 та майнинг қурилма электр ҳисоблагичсиз тармоққа улангани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 12 млрд сўмдан ортиқ (2 млн 794 минг кВт⋅соат) зарар етказилгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аввалроқ, Навоий вилоятининг Кармана туманида ноқонуний майнинг фермаси давлатга 24 миллиард сўм зарар етказгани, Қизилтепа туманида ноқонуний майнинг фермаси давлат манфаатларига қарийб 10 млрд сўм зарар етказгани аниқланган эди.
Мавзуга оид
21:38 / 26.12.2024
2024 йилда 1,4 триллион сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
19:59 / 17.12.2024