Ўзбекистонда помидор нархи ошишда давом этмоқда - EastFruit
Ўтган ҳафтада қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 7000 сўмдан 10 000 сўмгача ошди. Пушти помидор нархи эса 12 минг сўмдан 18 минг сўмга қимматлади.
Октябр ойи ўрталарида EastFruit Ўзбекистонда помидор улгуржи нархлари динамикасининг ўсиш тенденцияси қайта тиклангани ва халқаро платформа таҳлилчилари башорат қилганидек, ушбу маҳсулотлар нархлари ўсишда давом этаётгани ҳақида ёзган эди.
Бир ҳафталик паузадан сўнг помидорнинг улгуржи нархлари яна ошди – ўтган ҳафтада пушти помидор 50 фоизга, қизил юмалоқ помидор эса 43 фоизга қимматлашди.
EastFruit нархлари мониторингига кўра, 2023 йил 20 октябрдан 27 октябргача Ўзбекистонда пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 12 минг сўмдан 18 минг сўм/кгга (0,98 доллардан 1,47 долларга) ошди. Ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари ўсиш тенденцияси октябр ойи бошидан буён давом этаётгани инобатга олинса, ой давомида пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 7000 сўмдан 18 минг сўм/кггача (0,57 доллардан 1,47 долларгача), яъни 2,6 баробар ўсган.
Сўнгги уч ойда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи биринчи марта ўтган йилги кўрсаткичдан 6 фоизга ошди.
Охирги ҳафтада қизил юмалоқ помидорнинг улгуржи нархлари ҳам кескин ошди, 2023 йил 20 октябрдан 27 октябргача ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 7000 сўмдан 10000 сўм/кгга (0,57 доллардан 0,82 долларга) ўсди. Маҳсулот нархи кетма-кет учинчи ҳафта ошиб бораётгани ҳисобга олинса, бу даврда Ўзбекистонда қизил юмалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 4000 дан 10 000 сўм/кггача (0,33 дан 0,82 АҚШ долларига) ошди, яъни 2,5 баробар.
Жорий йил июл ойининг учинчи ўн кунлигидан октябр ойининг биринчи ўн кунлигигача қизил юмалоқ помидор улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан сезиларли даражада паст бўлди, бироқ ўсиш тенденцияси қайта бошланганидан буён бу фарқ тез қисқара бошлади. 2023 йил 27 октябр ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражадан 17 фоизга паст.
Мавзуга оид
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
19:29 / 03.06.2024
Қозоғистон «хавфли вирус» сабабли 4 тонна помидорни Ўзбекистонга қайтарди
08:30 / 07.05.2024