Иқтисодиёт | 21:15 / 04.11.2023
18666
1 дақиқада ўқилади

IT Park резидентларининг экспорти ҳажми 3 баробарга кўпайди

Январ-сентябр ойларида IT Park резидентларининг экспорти ҳажми 239 млн долларни ташкил этди.

2023 йилнинг дастлабки 9 ойида IT Park резидентларининг экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3 баравар кўпайиб, 238,7 миллион долларни ташкил этган.

Асосий экспорт йўналишлари Шимолий Америка (43 фоиз), Европа Иттифоқи ва Буюк Британия (25 фоиз), шунингдек, MENA мамлакатлари (4 фоиз) бўлган. 2022 йилнинг 9 ойи давомида экспортнинг 74 фоизи АҚШга тўғри келгани ҳисобга олинса, экспорт йўналишларининг диверсификацияси қилинганини кўриш мумкин.

Экспортга йўналтирилган резидент компаниялар сони ҳам сезиларли даражада ошиб, 520 тага етди, бу ўтган йилга нисбатан 1,8 баробар кўп.

Шунингдек, резидент компаниялар томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми ҳам 8,5 триллион сўмни (қарийб 700 миллион доллар) ташкил этган.

Мавзуга оид