Ўзбекистон | 11:12 / 12.11.2023
21307
1 дақиқада ўқилади

«Бек Барака» бозори директори ўринбосари қўлга олинди

У савдо дўконини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган «Бек Барака» бозори директори ўринбосари пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси» МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлган.

У ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ўтказилган фаол тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид