Ўзбекистон | 09:20 / 18.11.2023
6358
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон темирйўл транспортида энг кўп қайси юк тури ташилаётгани айтилди

Темирйўл орқали ташилган юклар умумий ҳажмида турли рудалар энг юқори улушга эга - 13,1 фоиз.

Фото: AP

2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темирйўл транспорти орқали 55,3 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, темирйўл орқали ташилган юклар умумий ҳажмида турли рудалар энг юқори улушга эга - 13,1 фоиз.

Ушбу кўрсаткич қолган юклар кесимида қуйидагича кўриниш олган:

  • нефт юклари - 9 фоиз;
  • кўмир - 8,1 фоиз;
  • қурилиш юклари - 6,7 фоиз;
  • кимёвий ва минерал ўғитлар - 5 фоиз;
  • бошқа юклар - 58,1 фоиз.

Мавзуга оид