Ўзбекистон | 15:01 / 21.11.2023
24628
1 дақиқада ўқилади

Аскиячи Мамасиддиқ Шераев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъати устаси Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Маданият вазирлиги

Юсуфжон қизик Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизикчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида вафот этди.

Мамасиддиқ Шераев 1972-1975 йилларда Сирдарё мусиқали театрида актёр, 1975-1977 йилларда Фарғона ўзбек театрида драма артисти, 1979-1986 йил «Нурхон» халқ театрида режиссёр бўлган.

У 1986-1987 йилларда Тошлоқ туман Маданият бўлимида бадиий раҳбар, 1987-1993 йилларда Фарғона шаҳар «Нефтчи» клубида киноопрератор, 2006-2016 йилларда «Муҳаммадсиддиқ аскияси» хусусий корхона раҳбари, 2016-2020 йилларда Марғилон шаҳар Маданият бўлимида тўгарак раҳбари лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мамасиддиқ Шераев 1999 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони, 2021 йил "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

Мавзуга оид