Ўзбекистон | 10:05 / 28.11.2023
12699
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди 

Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида иш бошлади. Тайинловга қадар у Давактив агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Фото: Telegram / Давлат бошқаруви

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида иш бошлаган.

Шерзод Бўриев 1982 йилда Шаҳрисабз туманида  туғилган. У Қарши давлат университети ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. 

Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

27 октябр куни Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигида аппарат йиғилиши ўтказилганди. 

Йиғилишда Акамурод Узоқовга Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

Шунингдек, 26 октябрдан Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида иш бошлаган шаҳар собиқ ҳокими Акром Сулаймонов янги лавозимга тантанали кузатиб қўйилган. 

Сулаймонов 2020 йил ноябридан буён Шаҳрисабз шаҳрига раҳбарлик қилиб келган.

Мавзуга оид