Мянма афюн ишлаб чиқариш бўйича Афғонистонни ортда қолдириб, жаҳон етакчисига айланди
2021 йил февралидаги ҳарбий тўнтаришдан кейин вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик чекка ҳудудлардаги фермерларни уни етиштиришга ундамоқда.
«Толибон» ҳаракати 2022 йилда гиёҳванд моддаларини етиштиришни тақиқлаганидан сўнг, Мянма кўкнори афюни етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси хабар берди.
Мянмада кўкнори етиштириладиган майдонлар йил давомида 18 фоизга кўпайиб, 47 минг гектардан ошиб кетди, бу 2001 йилдан бери рекорд даражадир, дейилади ташкилот баёнотида.
Қайд қилинишича, Шан, Чин ва Качин штатларида кўкнори экиладиган майдонлар кенгайган, ҳосилдорлик гектарига 16 фоизга ошиб, 22,9 килограммни ташкил қилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Мянмада кўкнори етиштириш ҳажми ошиб бораверади – 2021 йил февралидаги ҳарбий тўнтаришдан кейин вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик чекка ҳудудлардаги фермерларни уни етиштиришга ундамоқда.
БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси дунёда афюн ишлаб чиқарувчи асосий ҳудудларни уч қисмга ажратади.
- Олтин ярим ой - Афғонистон, Эрон, Покистон;
- Олтин учбурчак - Мянма, Лаос, Таиланд;
- Жанубий Америка - Колумбия, Перу, Венесуэла, Боливия.
Кўкнори етиштириш героин, метадон ва бошқа гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё манбаи бўлгани сабабли жиддий муаммо ҳисобланади. Афюндан ишлаб чиқарилган гиёҳванд моддалар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муаммоларни, жумладан, гиёҳвандлик, жиноятчилик ва ОИВ/ОИТС тарқалишини келтириб чиқаради.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024
Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
19:25 / 27.11.2024