Жорий йилда Ўзбекистон россияликлар учун энг машҳур йўналишга айланди
Ўзбекистондан ташқари машҳур йўналишлар қаторига МДҲ давлатларидан Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Арманистон кирди.
МДҲ давлатлари 2023 йилда россияликлар орасида энг машҳур учиш йўналишлари бешлигидан жой олди.
Чипталарнинг умумий сонидаги яқин хориж давлатларининг улуши 12,2 фоизни ташкил этди, бу бир йил аввалгига нисбатан деярли фоизга кўпдир.
МДҲдан ташқари давлатлар улуши 2022 йилдаги 2 фоизга нисбатан 2,9 фоизни, Европа давлатларига парвозлар эса атиги 0,5 фоизни ташкил этди.
Энг машҳур бешта йўналишлар қаторига Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Арманистон кирди. Туркия олтинчи ўринда, кучли ўнталикнинг сўнгги қаторлари БАА ва Гуржистонга тўғри келади.
Россияга яқин мамлакатларга қайтиш чиптаси учун ўртача ҳисоб йил давомида 4 фоизга ўсди ва 27 минг рублга яқинлашди. Европага рейслар нархи 74 минг рублга ёки 16 фоизга ошди, аммо МДҲдан ташқари мамлакатларга чипталар бироз арзонлашди ва тахминан 50 минг рублни ташкил этди.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024