Ўзбекистон | 18:01 / 27.12.2023
15439
2 дақиқада ўқилади

Андижон Болгарияси — Манзил

“Манзил” Андижоннинг Жалақудуқ туманида советлар томонидан Болгария деб номланган, ҳозирда эса Осуда ҳаёт деб аталувчи қишлоққа саёҳат қилди. Бу ерда муҳофазага олинган яшил ҳудудни, ундаги маҳобатли чинорлар ва бўйи осмонга чўзилган бақатеракларни учратасиз.

Собиқ иттифоқ даврида баъзи совхоз ва колхоз номлари қайсидир давлат номи билан аталган. Масалан, қайсидир совхоз Украина, яна бири Беларус…

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги манзилимизга Болгария номи берилишига сабаб – совхоз ташкил қилинган йиллари қишлоққа Болгариядан меҳмонлар келади ва шундан кейин бу ерга Болгария номи берилади. Ҳудуд асосан боғдорчилик билан шуғулланган ва ҳозирда ҳам қишлоқ аҳлининг асосий тирикчилигидан бири боғдорчилик.

Бу ерда муҳофазага олинган яшил ҳудудни учратасиз. Унда 200 дан ортиқ чинор дарахти, 200 дан ортиқ бақатерак, арча, ясин дарахти ва хар хил турдаги буталар бор.

Баҳор ва ёз ойларида бу ерга келиб, тинч табиат шароитида дам олиб кетувчилар кўпаяди. Ҳозирда кўчатларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди


 

 

Мавзуга оид