Ўзбекистон | 23:40 / 28.12.2023
15474
1 дақиқада ўқилади

Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

У 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Апелляция инстанцияси ушбу ҳукм устидан берилган шикоятни қаноатлантирмади. 

Фото: Kun.uz

28 декабр куни Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида блогер Олимжон Ҳайдаровнинг апелляция тартибида берган шикояти кўриб чиқилди. 

Олий суд матбуот котиби хабарига кўра, Фарғона туман судининг 2023 йил 1 декабрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди ва шикоят қаноатлантирилмади. 

Эслатиб ўтамиз, 1 декабр куни жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судида блогер ва жамоатчилик фаоли Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинган эди. 

Ҳайдаров Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми «а» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган эди.

Мавзуга оид