Япониянинг SLIM модули Ой орбитасига муваффақиятли чиқарилди
7 сентябр куни Танегасима космодромидан учирилган SLIM модули Ой юзасига қўниши кутилмоқда. Шунингдек, миссия доирасида Япония Ой мантиясининг тоғ жинсларини ўрганишни режа қилган.
Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) SLIM Ойга қўниш аппарати орбитага муваффақиятли чиққанини эълон қилди. SLIM 19 январ куни Ойга қўнишни амалга ошириш учун ўз йўналишини ўзгартириши кўзда тутилган.
Япония миссиясининг мақсади, худди ҳиндлар (“Чандраян-3”) каби япон космик агентлигининг Ойга муваффақиятли қўниш технологияси ва жараёнларини намойиш этишдан иборат.
Япония ҳозиргача сунъий йўлдош юзасига ҳеч қачон тўғри қўна олмаган. SLIM'нинг парвози 2023 йилнинг бошидаги Ispace компаниясига тегишли Hakuto-R (у ҳам Японияга қарашли) учувчи аппаратининг парвозига ўхшаб кетади. Унинг Ойга қўниши релефни таҳлил қилиш ва аниқлашда дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли муваффақиятсиз якунланган.
SLIM'нинг Ой орбитасига чиқиши борасидаги кейинги қадамлар
SLIM 25 декабр куни Ой орбитасига кирди. Ҳозирда у аполуниумдан (орбитанинг Ойдан энг узоқ нуқтаси) 4000 км ва перилуниумдан (энг яқин нуқта) 600 км узоқликда жойлашган. Ушбу траектория қуйидаги расмда кўк рангда кўрсатилган.
Яшил ранг SLIM'нинг навбатдаги манзили – диаметри 600 км бўлган айлана орбитасини билдиради. Бу ердан қўнишга тайёргарлик кўриш бўйича барча операциялар амалга оширилади. Қўнувчи тайёр бўлгач, перилунар 15 км (қизил чизиқ)га туширилади ва SLIM бу нуқтадан ўтгандан сўнг, ойга қўниш маневри бошланади. Буларнинг барчаси 20 дақиқа давом этиши ва 19 январ куни содир бўлиши кутилмоқда.
SLIM'нинг асосий мақсади Ойга юқори аниқликдаги юмшоқ қўнишни намойиш этишдан иборатлиги таъкидланмоқда. Бунинг учун 2007 йилдан бери Ой атрофида айланиб юрган Япониянинг SELENE сунъий йўлдоши кузатувлари ёрдамида Ер юзасини реал вақт режимида кузатишга асосланган навигация тизимидан фойдаланилади.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024