Ўзбекистон | 16:12 / 05.01.2024
8321
1 дақиқада ўқилади
Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди
ДХХ томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пулдан 10 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кирган.
Сўнг гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Америкага юбориш эвазига ундан 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.