Ўзбекистон | 12:29 / 05.01.2024
8826
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 11 млн сўм эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди 

У фуқаролардан бирига шу пул эвазига ўқув-машғулотларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро Р.Ў. фуқаро Ў.О.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқув-машғулотларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид