Ўзбекистон | 14:57 / 08.01.2024
29526
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра зиёрати учун нархлар арзонлашганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 10 январдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 миллион 600 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар», дейилади идора хабарида.

Мавзуга оид