«Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди
«Арзон Дорихона»га тегишли шохобчада давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника аниқлангани таъкидланмоқда.
Тошкент шаҳрида «Арзон Дорихона» масъулияти чекланган жамиятга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун 2020 йил сентябрда берилган лицензия суд қарори билан бекор қилинди. Бу ҳақда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан фуқаро мурожаати асосида Тошкент шаҳри, Учтепа туманида жойлашган «Арзон Дорихона»га тегишли шохобчада текширув ўтказилганида, 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ҳамда ушбу дори воситаларининг мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан «Арзон Дорихона»га берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган, ҳамда лицензия бекор қилинган.
Суд қарорининг қачондан қонуний кучга киргани ҳақида хабарда маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
11:11
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди
16:15 / 18.12.2024
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
20:33 / 25.11.2024