Жаҳон | 19:28 / 09.01.2024
10034
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған тўққизинчи марта бобо бўлди 

Давлат раҳбарининг қизи Сумайя Байроқтор иккинчи фарзандини дунёга келтирди. 

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тўққизинчи марта бобо бўлди. Истанбулда давлат раҳбарининг қизи Сумайя Байроқтор иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Эрдўған шифохонага борди ва бола ва она аҳволидан хабар олди. Шунингдек, боланинг қулоғига исмини пичирлади. 

Президент ўзининг тўққизинчи набирасига Осим Ўздемир исмини қўйгани маълум бўлди. 

Туркия давлат раҳбарига шифохонага ташрифи чоғида рафиқаси Эмине Эрдўған ҳамроҳлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, президент тўққиз нафар набирага эга: қизи Эсра Олбайроқнинг 4 нафар, ўғли Билол Эрдўғаннинг уч нафар, қизи Сумайя Байроқторнинг 2 нафар фарзанди бор.

Мавзуга оид