Жаҳон | 15:51 / 09.01.2024
17098
6 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб навбатдаги зарбалар оқибатлари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 684-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия 8 январ тонгида Украина бўйлаб ёппасига зарбалар йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, отишма оқибатида Хмельницкая областида икки киши, Харкив ва Кривий Риҳ областларида яна икки киши ҳалок бўлган. Украина бўйлаб зарбалар оқибатида камида 45 киши жароҳатланган.
  • Нижний Тагилда темирйўлда портлаш рўй берди. Урал транспорт прокуратураси хабарига кўра, темирйўлда «қандайдир қасирлаш» бўлган. Телеграм-каналлар металл юкланган цистерналарда портловчи қурилма топилганини ёзишган.
  • Швеция ҳукумати фуқароларни уруш бошланишига тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда «Folk och Forsvar» мудофаа конференциясида фуқаролик мудофааси вазири Карл-Оскар Булин айтиб ўтган. У бошқа тафсилотларга тўхталмаган.
  • «ЛХР» раҳбари Леонид Пасечник Рубежне шаҳрида россияликлар самолётидан авиабомба тушиб кетганини маълум қилди. Украина ҳукумати турар жойлар вайрон бўлганини хабар қилган.
  • Украиналик ҳакерлар Алфа-банкнинг 24 миллиондан ортиқ мижозларининг персонал маълумотларини ошкор қилди.
  • Фронтда украиналик шоир Максим Кривцов ҳалок бўлди.
  • Филипп Киркоров «Новогодняя Маска»даги иштироки учун оладиган гонорарини Белгород ўққа тутилиши оқибатида жабрланганлар учун беришни ваъда қилди.

Куннинг асосий воқеаси. Украин шаҳарлари ўққа тутилиши

Тунда ва 8 январ тонгида россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудлари бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари йўллади. Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво тревогалари янгради. Украина қуролли кучлари ракеталар зарбаси ва россияликларнинг «Кинжал» ракетаси учирилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Украин нашрлари Кривий Риҳ, Запорижжя, Днипро, Хмельницкая ва Харкив областларидаги портлашлар ҳақида хабар берган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Хмельницкая областида зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши, Харкив областида — бир киши, Кривий Риҳда ҳам бир киши ҳалок бўлган. Украина бўйлаб зарбалар оқибатида камида 45 киши жароҳатланиб, турар жойлар шикастланган.

«Бугун тонг, афсуски, яна ёпирилма ракета зарбалари билан бошланди. Харкив шаҳри ва области, Запорижжя, Кривий Риҳ, Хмельницкая областлари. 45 киши жароҳатланган, ҳозирги вақтга келиб тўрт қурбон ҳақида маълумот бор. Яқинларига ҳамдардлигимни билдираман. Террорчи давлат тезда жавобимизни ҳис қилади», — деган Володимир Зеленский урушнинг 684-куни якунлари бўйича қилган мурожаатида.

Ракеталардан шикастланган электр узатиш линияси, Запорижжя
Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар ва полициячилар Харкив областининг россияликлар ракета зарбасига учраган Змиев шаҳрида харобалар остидан кекса ёшли аёлни олиб чиқмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Воронка от взрыва рядом с частным домом в Кривий Риҳ яқинидаги Новомосковск шаҳарчасидаги уйлар яқинида портлашдан ҳосил бўлган ўра. Уйлардан бири россияликлар ракета зарбаси оқибатида буткул вайрон бўлган
Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Купянск яқинидаги позицияларида янги йил кечаси

Россия қўшини Харкив областининг Купянск шаҳрини 2022 йил 27 февралида оккупация қилганди. Ушбу шаҳарда йирик темирйўл тугуни жойлашган бўлиб, у муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади: РФ армияси шу жой орқали жанговар бўлинмалари ва ҳарбий техникаларини Украина ичкарисига олиб ўтган. Украина ҚК Купянскни 2022 йил сентябридаги қарши ҳужумда озод этганди, аммо россияликлар Купянск, Лиман ва Бахмут йўналишларида юришларини давом эттирди, шу туфайли шаҳар ҳамон зарбалар остида қолмоқда. Қуйида фронтнинг ушбу участкасидаги украин ҳарбийлари янги йилни қандай шароитларда кутиб олгани акс этган суратлар.

Купянск яқинидаги йўл бўйлаб ҳаракатланаётган украин жангчиси, 2023 йил 31 декабр
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Украиналик ҳарбий дронга граната боғламоқда
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Дрон оператори ерости бошпанада
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Дрон бошқараётган украин ҳарбийси
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Полша ва Украина чегарасидаги фура ҳайдовчилари

2023 йил ноябрдан полшалик фермерлар ва юк машиналар ҳайдовчилари Украинадан маҳсулотлар олиб келадиган фуралар учун чегара йўлини тўсиб қўйишди. Фермерларга кўра, Украинадан маҳсулотлар импорти нархларни пасайтирмоқда ва бу уларнинг даромадига таъсир кўрсатмоқда; юк машина ҳайдовчилари украиналик ҳамкасблари томонидан адолатсиз рақобат бўлаётганидан шикоят қилишган. Бош вазир Доналд Тускнинг янги ҳукумати билан ўтказилган муваффақиятли музокаралардан сўнг 6 январ куни блокада бекор қилинди.

Полша-Украина чегарасидаги «Хребенне — Рава Руска» назорат-ўтказиш пунктида навбатда турган юк машинаси томини тозалаётган ҳайдовчи
Kacper Pempel / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид