Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
Украина ва КХДР жангчилари ўртасидаги тўқнашувлар 14 декабрда бошланди. Бироқ, шу пайтгача кореяликларни асирга олиш ҳолати бўлмаганди.
Украина Қуролли кучлари (УҚК) биринчи марта Россия томонида жанг қилган КХДР аскарини ҳибсга олди. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий разведка хизматига таяниб Yonhap хабар берди.
«Дўстона мамлакатнинг разведка ташкилоти билан реал вақт режимида маълумотлар алмашинуви туфайли Шимолий Кореянинг ярадор аскари қўлга олингани тасдиқланди», дейилади идора берган маълумотда.
Шу билан бирга, Жанубий Корея разведкаси аскарнинг қаерда қўлга олингани ҳақида маълумотга эга эмас. Украинанинг Militarnyi нашрига кўра, асирга олиш Россиянинг Курск областида содир бўлган. Украина ҳукумати ва Украина Қуролли кучлари бу маълумотга расман изоҳ бермади.
Украина расмийлари октябр ойида КХДР ўз аскарларини Россияга жўнатганини эълон қилган эди. Кейин бу маълумотни Жанубий Корея разведкаси ва Пентагон тасдиқлади. Украина ва унинг ғарбий ҳамкорлари ҳисоб-китобларига кўра, КХДР Россияга камида 10 минг ҳарбий хизматчи жўнатган. Шимолий Корея аскарлари ва Украина қуролли кучлари ўртасидаги илк жанглар ноябр ойи бошида Курск областида бўлиб ўтди, унинг бир қисмини Украина армияси август ойидан бери қўлга олган ва ушлаб турибди.
Мавзуга оид
09:31
ГУР: Дронлар Украина чегарасидан 2000 км узоқликдаги нишонларга ҳужум қила олади
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
21:41 / 27.12.2024
Россиянинг Саратов областида мигрантларга яна 3 соҳада ишлаш тақиқланди
20:59 / 27.12.2024