Жаҳон | 15:56 / 12.01.2024
13848
6 дақиқада ўқилади

Киевда дафн маросими ва фронтда қолаётган ҳарбийлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 687-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта ишлаш учун ҳукуматга қайтарилди. «Слуга народа» фракцияси етакчиси Давид Арахамиянинг сўзларига кўра, «ундаги айрим моддалар инсон ҳуқуқларининг тўғридан тўғри бузилиши, қайсиларидир оптимал даражада тузилмаган».
  • АҚШ хавфсизлик кенгаши Россиянинг 300 миллиард доллар миқдоридаги музлатилган активларининг бир қисмини мусодара қилишга имкон берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, бу маблағлар келгусида Украинани тиклаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.
  • Латвия сейми (парламент) Ригадаги «Москва уйи»ни давлат мулкига ўтказди. LETA агентлиги ёзишича, унинг сотувидан тушадиган маблағ Украинага берилади. Сеймдагиларнинг ҳисоблашича, бу ерда маданий-маърифий тадбирлар ниқоби остида сиёсий фаолият олиб борилган. Россия ҳукумати ҳозирча вазият юзасидан муносабат билдирмади.
  • Санкт Петербург давлат университети талабаси Даря Козирева ўқишдан ҳайдалди, унга нисбатан армияни «обрўсизлантириш» тўғрисида протокол тузилганди – ўқишга киришидан олдин урушга қарши ёзган пости учун.

Фронтда ҳалок бўлган шоир Максим Кривцовнинг дафн маросими

Максим Кривцов — Украина қуролли кучлари сафида жанг қилган украин шоири — 7 январ куни ҳалок бўлган (айнан қаердалигига ойдинлик киритилмаган; Кривцовнинг ўлими қандай рўй бергани тафсилотлари ҳам маълум эмас). У 33 ёшда эди. Кривцов 2014 йил Мустақиллик майдонидаги (Майдан воқеалари) намойишларнинг фаол иштирокчиси бўлган, кейин кўнгилли сифатида Донбассдаги урушга йўл олган. 2015 йилга қадар «Ўнг сектор»нинг 5-баталёни сафида жанг қилган, кейин яна тўрт йил давомида Украина Миллий гвардияси тезкор ҳаракат қилиш бригадасида пулемётчи сифатида хизмат қилган. Россиянинг 2022 йил февралида бошланган босқинидан кейин Кривцов фронтга қайтганди.

Кривцов ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳам ўз шеърларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борган, шунингдек олдинги чизиқда туриб ўзининг ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўқигани акс этган видеолар жўнатган. 2023 йилда «Қўрғондан шеърлар» номли шеърлар жамланмасини чоп эттирган, Украина сўз эркинлиги ва муаллифлик ҳимояси ташкилоти (PEN) уни йилнинг энг яхши китобларидан бири сифатида тан олган.

Кривцовни 11 январ куни Киевда дафн этишди (унинг ўзи Ривнедан). Видолашув маросими Михайлов заррин соборида ўтказилди.

Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Олдинги чизиқдаги украин жангчиларининг портретлари 

Донецк областидаги позицияда турган украиналик жангчи
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Харкив области Купянск шаҳри яқинидаги окопда турган украин ҳарбийси
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик жангчи Купянск атрофидаги олдинги чизиқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик ҳарбий Донецк областида
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Донецк областидаги позицияда турган украин жангчиси
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги позициялари

 

Украина ҚК позициясидаги бункердан чиқаётган аскар, ҳозирда бу ерда Россия юриши доирасида фаол тўқнашувлар кетмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

 

Украин жангчилари олдинги чизиқдаги бункерда дам олмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Олдинги чизиқдаги навбатчилик вақтида россияликларнинг дронларини кузатаётган украин ҳарбийлари
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар қорга тиқилиб қолган машинани олиб чиқмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Владимир Соловёвга суиқасдда айбланувчи устидан суд

11 январ куни Москвада Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди пропагандачи Владимир Соловёвга суиқасд қилишга тайёргарлик кўриш бўйича ишни кўриб чиқишни бошлади. Тергов версиясига кўра, 2022 йил 25 апрел куни Андрей Пронский, Тимофей Мокий, Владимир Беляков, Владимир Степанов, Максим Дружинин, Андрей Волков ва Денис Абраров украин махсус хизматлари топшириғи билан телебошловчининг автомобилини портлатишни режалаштирган.

Уларга 12 та модда бўйича айблов қўйилган, улар орасида террорчилик ташкилоти ташкил этиш, нафрат ёки адоват қўзғатиш, қурол-яроғ ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси, теракт, қотилликка тайёргарлик кўриш каби моддалар бор. Етти нафар судланувчидан фақат уч нафари (Пронский, Волков ва Абраров) айбига қисман иқрор бўлган. Соловёвнинг ўзи суд мажлисига келмаган.

Андрей Пронский — телебошловчи Владимир Соловёвга суиқасд тайёрлаш бўйича иш фигурантларидан бири
Пелагия Тихонова / Агентство «Москва»

Мавзуга оид