Қорақалпоғистонда браконьер ҳайвонот дунёсига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди
Беруний туманида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси овланган.
Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини овлаган браконьер ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 20 миллион сўм зарар етказди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» ОФЙ ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси фуқаро А.Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланди.
Ҳолат натижасида ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 20 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
13:08 / 05.09.2024
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди
19:53 / 30.08.2024