Ўзбекистон | 18:37 / 23.01.2024
7074
2 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси ноиммиграцион виза бериш тартиби ўзгарганини маълум қилди

Виза мурожаатчилари суҳбатга рўйхатдан ўтиш вақтида фойдаланилган DS-160 анкетасини суҳбат куни ҳам тақдим этиши шарт. 

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси 2024 йил 13 февралдан бошлаб, барча ноиммиграцион виза мурожаатчиларидан суҳбатга рўйхатдан ўтиш вақтида фойдаланилган DS-160 анкетасини суҳбат куни ҳам тақдим этишини талаб қилади.  

Суҳбатга фарқли DS-160 анкетасининг тасдиқланган саҳифаси билан келган мурожаатчилар виза суҳбатига киритилмайди ва улардан суҳбатга қайта рўйхатдан ўтиш сўралади. 

«Сиз суҳбатга рўйхатдан ўтиш учун фойдаланган DS-160 анкетаси тўлиқ тўлдирилмаган ёки сезиларли хатоларни ўз ичига олган бўлса, у ҳолда, янги DS-160 анкета тўлдиришингиз ва анкетанинг янги «баркод» рақамидан фойдаланган ҳолда, янги суҳбат куни белгилашингиз керак бўлади», дейилади хабарда. 

Қайд қилинишича, агар анкетага фақат кичик ўзгартириш киритиш зарур бўлса, у ҳолда янги анкета тўлдирмасдан ва қайта суҳбат куни белгиламасдан, виза суҳбатига келиш мумкин. Бунда элчихона ходимлари анкетадаги кичик хатоларни тўғрилашда кўмак бериши мумкин.

Мавзуга оид