Ўзбекистон Австралия билан дуранг ўйнаб плей-оффга йўл олди
Энди Ўзбекистонга плей-оффда катта эҳтимол билан Таиланд ёки Саудия Арабистони рақиб бўлади.
Осиё Кубоги-2023. Б гуруҳи
3-тур. 23 январ
Австралия — Ўзбекистон 1:1
Голлар: Бойл (45+1, пеналти) — Турғунбоев (78).
Австралия — Райан, Аткинсон (Миллер, 90+3), Суттар, Роулс, Беҳич, Макги (Форнароли, 83), Баккус (О'Нил, 83), Ирвин, Бойл (Меткалф, 72), Бос (Тилио, 90+3), Йенги.
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Зафармурод Абдураҳматов, Абдулла Абдуллаев, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов (Жалолиддин Машарипов, 46), Аббос Файзуллаев (Игор Сергеев 63, Жамшид Искандеров 84), Ҳожимат Эркинов (Азиз Турғунбоев, 63).
Огоҳлантиришлар: Эшмуродов (25), Ҳамробеков (45), Шукуров (45+3), Суттар (50), Макги (70).
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Австралияга қарши дуранг ўйнаб (1:1), 2-ўринни эгаллади ва 1/8 финалга йўлланма олди.
Австралия гуруҳ масаласини олдиндан ҳал қилиб бўлгани туфайли аралаш таркибни туширди ва ўйин нисбатан тенг кечди.
Биринчи бўлим сўнгида япониялик ҳакам Ўзбекистон жамоаси дарвозасига баҳсли пеналти белгилади, бу вазиятда тўп ерда ётган Ҳамробековнинг қўлига тегиб кетди, аммо ҳакам тўп австралияликларда қолгани учун ўйинни тўхтатмади ва кейин эса видеотакрорни кўриб чиқиб, 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди, нуқтага яқинлашган Бойл эса зарба беришда адашмади.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи таркибда ўзгаришлар амалга оширди, дастлаб Остон Ўрунов ўрнини Жалолиддин Машарипов эгаллади, кейин Аббосбек Файзуллаев ҳамда Ҳожимат Эркинов ўрнига Игор Сергеев ҳамда Азиз Турғунбоев майдонга тушди.
60-дақиқада Машариповнинг жарима зарбасидан узатган тўпини ҳимоячи Умар Эшмуродов бош билан дарвоза тўрига жойлади, аммо ҳакамлар офсайд ҳолатини қайд этишди.
78-дақиқада эса Машарипов қанотдан олдинга юриб, тўпни жарима майдони ичидаги Турғунбоевнинг бошига етказиб берди ва ҳисоб тенглашди. Бу Ўзбекистон миллий жамоасининг Австралия билан ўйинлардаги илк голи бўлди. Бунгача яшил қитъа вакилларига қарши тўрт ўйинда 0:1, 0:2, 0:6 ва 0:0 (2:4) ҳисоблари қайд этилганди.
Ўйиннинг қолган қисми Игор Сергеевнинг жароҳати билан ёдда қолди. Бу ушбу турнир доирасидаги учинчи жароҳатга айланди - бунгача ҳимоячилар Ҳусниддин Алиқулов ва Ҳожиакбар Алижонов сафдан чиққанди. Бундан ташқари, турнир арафасида жамоанинг асосий ҳужумчиси ва етакчиси Элдор Шомуродов жароҳатланганди.
Ўйин статистикаси
Турнир жадвалидаги вазият
Сурия — Ҳиндистон 1:0
Гол: Ҳарбин (76).
Сурия — Аҳмад, Вайсс, Усоу, Крума, Ажан, Аласвад (Аниз, 82), Элиас, Ҳам, Рамадан (Ал Дали, 69), Ҳесар, Саббаг (Ҳарбин, 76).
Ҳиндистон — Сандҳу, Раҳул, Жинган (Пужари, 47), Босе, Мишра, Апуя (Тапа, 80), Тангри (Вангжам, 64), Чангте, Манвир (Самад, 64), Сингҳ (Уданта, 46), Четри.
Огоҳлантиришлар: Раҳул (2), Сингҳ (26), Вайсс (26), Ҳарбин (77).
B гуруҳидаги иккинчи ўйинида Сурия Ҳиндистонни мағлуб этиб (1:0), энг яхши 3-ўрин эгалари қаторида плей-оффга чиқадиган бўлди.
Ўзбекистон энди нимчоракфиналда F гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. Бу Саудия Арабистони ва Таиланддан бири бўлади. Сречко Катанец шогирдлари плей-офф ўйинини 30 январ куни ўтказади.
Мавзуга оид
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
00:26 / 11.12.2024
Австралия Tomahawk ракетасини муваффақиятли учирган дунёдаги уч давлатдан бирига айланди
14:31 / 09.12.2024