Реабилитация жараёнидаги аскар ва фронт яқинида яшаётган аҳоли. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 698-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- ИИВ маълумотига кўра, Россияда «махсус ҳарбий амалиёт бошланганидан буён» ҳарбий комиссариатларга ўт қўйиш ва темирйўллардаги диверсиялар билан боғлиқ 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
- Володимир Зеленский Россиянинг «тарихдан украинлар яшаб келган» ҳудудлари тўғрисидаги фармонини имзолади.
- Давлат думасига Россия армияси тўғрисидаги «фейк» учун мол-мулкни мусодар қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. У «РФ хавфсизлигига қарши жиноий фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланилган ёки мўлжалланган пулларни, қимматбаҳо буюмларни ёки бошқа мол-мулкларни мусодара қилишга рухсат беради».
- The Wall Street Journal нашри аниқлашича, Евроиттифоқ Украинага ёрдам учун 20 миллиард евролик янги жамғарма тузишни режалаштирмоқда.
- Зеленский Олий радага қўшфуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Бу Россия фуқароларига тааллуқли бўлмайди.
- Давлат думаси депутати Андрей Луговой хабар қилишича, Бош прокуратура унинг сўровига кўра, «Россия урушга қарши қўмитаси»ни «исталмаган ташкилот» деб топган.
Харкив ўққа тутилиши
23 январ тонгида Россия қўшини Украинанинг Киев, Харкив ва Днипропетровск областлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, 50 киши жароҳатланган.
Ҳужумдан айниқса Харкив жиддий жабр кўрган. Бу ерда уч киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳат олган, улардан икки нафари болалар. Шаҳарда кўп квартирали турар жой шикастланган, унинг подъездларидан бири буткул қулаган, шунингдек, хусусий уй, ўқув биноси ва бошқа инфратузилма объектлари шикастланган, автомобиллар яксон бўлган.
Краматорск ўққа тутилиши
Россия қўшини 22 январ куни Донецк областида Украина ҚК назорати остида бўлган Краматорск шаҳрини ўққа тутди. Донецк области ҳарбий маъмурияти бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яралангани ҳақида хабар қилган: 49 ёшли эркак ҳалок бўлган, унинг ёнида бўлган 31 ёшли қизи омон қолган. Еттита кўп қаватли уй, учта корхлона биноси ва яна шунча ижтимоий инфратузилма объектлари шикастланган.
Украиналик оғир ярадор жангчи
Фёдор — кенг кўламли уруш бошлангунига қадар нонвой ва пианиночи бўлган. Уруш у онаси Вера билан Киев областининг Ирпин шаҳрида яшаётганида бошланади. Аввалига Фёдор кўнгилли бўлади, кейин эса Украина қуролли кучлари сафига хизматга киради. 2023 йил ноябр ойи охирида Фёдорнинг бўлинмаси Херсон областининг РФ армияси назорати остидаги ҳудудда, Днипро дарёсининг чап соҳилидаги Кринки қишлоғи атрофида жанговар топшириқни бажариш учун юборилади. Фёдор FPV-дрон ҳужумига йўлиқади.
Отишмалар туфайли ярадор жангчини фақат кейинги кунга ўтибгина эвакуация қилишнинг имкони бўлади. Унинг ўнг оёқ кафти, чап қўли ва ўнг панжасининг бир қисми ампутация қилинади. Бундан ташқари, Фёдорнинг бутун танаси кучли даражада куйган ва икки кўзининг шоҳ пардалари шикастланган. Аскар 17 кун жонлантириш бўлимида ётади. Бу вақт давомида унга 18 литр қон қуйилади. Ҳозирда Фёдор Одессада даволанмоқда.
Донецк областида гуманитар ёрдам тарқатилиши
Ҳозирда Россия қўшини юриш қилаётган Донецк областида тинч аҳоли вакиллари инсонпарварлик ёрдамларига қаттиқ боғланиб қолган. Бундай ёрдам ҳудудга хайрия ташкилотлари, жумладан БМТ томонидан етказиб берилади.
Қуйидаги суратлар айнан қайси аҳоли яшаш манзилида олингани аниқ эмас.
Донецк ўққа тутилишида яраланган аёл
Мавзуга оид
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024
Япония РФ активлари ҳисобидан Украинага 3 млрд доллар беради
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024