Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи якунланди
Давлат раҳбари ХХР раиси Си Жинпинг билан музокара ўтказди. Сўнг етакчилар Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи якунига етди.
Давлат раҳбари 24 январ куни Пекин шаҳрида ХХР раиси Си Жинпинг билан музокара ўтказди. Сўнг етакчилар Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Ташрифнинг биринчи кунида ушбу мамлакат Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян ва Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, CNPC ва CITIC корпорациялари, Хитой Экспорт-импорт банки раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Давлат ташрифининг иккинчи куни Хитойнинг инновациялар пойтахти – Шэнчжэн шаҳрида ишбилармонлик тадбирлари байроғи остида ўтди. Ўзбекистон президенти Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Кунмин билан ҳудудлараро алоқаларни муҳокама қилди.
Мирзиёев Хитой йирик бизнесининг 600 дан зиёд вакилларини йиғган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди ҳамда Ипак йўли фонди, «SANY» ва «CSG» компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Шу билан бирга, электомобиллар ишлаб чиқарувчи «BYD» компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берди.
Шу билан Хитойга давлат ташрифи дастуридаги тадбирлар якунланди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024