Жаҳон | 15:31 / 31.01.2024
11022
3 дақиқада ўқилади

Словянскдаги вайронгарчилик ва Донбасс шимолидаги танкчилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 706-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан Будапешт ЕИ томонидан Украинага ёрдам ажратилишини қўллаб-қувватлаши учун Европарламентга ўз шартини қўйди. Унинг ҳисоблашича, молиявий ёрдам ҳар йили қайта кўриб чиқилиши керак. Айни вақтда Брюссел Киевга тўрт йил учун 50 миллиард евро миқдоридаги пакет ажратишни режалаштирмоқда
  • Financial Times нашрига кўра, Володимир Зеленский Валерий Залужнийни ишдан бўшатиш бўйича бир қарорга келган, аммо бу маълум вақтга кечиктирилиши мумкин — Украина ҚК бош қўмондони истеъфога чиқарилаётгани ҳақидаги хабар матбуотга сизиб чиққани учун.
  • Лвив области Украинанинг барча совет ёдгорликлари демонтаж қилинган илк ҳудуди  бўлди. 2023 йил мобайнида регионда 312 та монумент олиб ташланган.
  • Европарламент латвиялик депутат Татяна Жданокнинг ФХХ билан эҳтимолий алоқалари юзасидан текширув бошлади.
  • РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия Украинадан кейин Болтиқ бўйи давлатларига ҳужум қилиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрларни «абсурд» деб атади.

Кун кадри. Словянскдаги вайронгарчилик

Словянскда вайрон бўлган уй — Донецк областидаги бу шаҳар Украина ҚК назоратида қолмоқда (ДХРдаги ҳарбий тузилмалар 2014 йилда уч ой давомида бу шаҳарни эгаллаб туришган) ва мунтазам равишда Россия қўшини зарбаларига дучор бўлмоқда. Хусусан, 2023 йил 14 апрел куни РФ ракета зарбаси оқибатида Словянскда яшаган 11 киши ҳалок бўлган, шундан бири икки ёшли бола эди, яна 22 киши жароҳат олган. Сўнгги ҳужум 27 январга ўтар кечаси рўй берди: шаҳардаги керамика цехи буткул вайрон бўлди, турар жой ва болалар боғчаси бинолари шикастланди. Қурбонлар ва яраланганлар тўғрисида хабар қилинмаган.
Ignacio Marin / Anadolu / Getty Images

Украина ҚКнинг Лиман атрофидаги аэроразведкаси

Украина ҚК 45-алоҳида артиллерия бригадасининг ҳаво разведкаси бўлинмаси ҳарбий хизматчилари Лиман яқинида «Мара» разведкачи дронини учирмоқда — Донецк областидаги бу шаҳар 2022 йил июнида РФ қўшини томонидан эгалланган ва октябр ойида Украина ҚК назоратига қайтарилганди. Ҳозирда Лиман атрофида жанглар кетмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Дронни парвозга тайёрлаётган украин ҳарбийлари
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик жангчилар бошпанада ўтириб дронларни бошқармоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин танкчилари

Донецк областидаги фронт чизиғида ўз танкида турган украин ҳарбийси
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид