Ўзбекистон | 17:51 / 31.01.2024
4543
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

1–5 феврал кунлари Тошкент вилоятининг қатор туманлари ва Наманганнинг бир туманида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

Фото: Telegram / Qashqadaryo ahli

1–5 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистоннинг икки вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 1–5 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Бундан аввалроқ «Ўзгидромет» қишнинг сўнгги ойи совуқ ҳаво билан бошланиши, ҳарорат кечаси 0…–5, кундузи +2…+7, айрим жойларда 0 даражагача тушиши ҳақида хабар берганди. Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 феврал ва 4 феврал кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида кузатилади.

Мавзуга оид