Педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди
Ўзбекистонда педагоглар яна бир ҳолатда давлат божи тўлашдан озод қилинди.
Ўзбекистонда педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламаслиги белгиланди.
Президент томонидан имзоланган «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритилди. Унга кўра, эндиликда педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Мавзуга оид
16:06 / 11.12.2024
Форишда 64 ёшли эркак ўқитувчи вояга етмаган ўқувчи қизга шилқимлик қилди
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024