Ўзбекистон | 15:34 / 02.02.2024
25781
1 дақиқада ўқилади

Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси бўлди

У бу лавозимда Алишер Хўжаевнинг ўрнини эгаллади.

Фото: Бош вазирнинг матбуот хизмати

Бош вазир котибияти раҳбари Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди. У бу лавозимда Алишер Хўжаевнинг ўрнини эгаллади.

У муқаддам Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири, 2019 йил сентябридан президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган, 2023 йил февралида бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланганди.

Бундан олдинроқ, амалда 2005 йилдан буён (орада 2017 йилда саккиз ойлик танаффус юзага келган) МТРКга раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ишдан кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид