Ўзбекистон | 16:46 / 06.02.2024
8480
1 дақиқада ўқилади

Чанг бўрони сабаб Тошкентдан Бухорога учган самолёт пойтахт аэропортига қайтди 

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт Тошкентга қўнган, яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда. 

Фото: Uzbekistan Airports

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилган HY23 йўловчи рейси пойтахт аэропортига қайтган. “Uzbekistan Airports”нинг хабар беришича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити, чанг бўрони туфайли учиш аэропортига қайтишга мажбур бўлган. 

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнган. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон аэропортлар хизмати парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни расмий сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкинлигини эслатган.

Мавзуга оид