Украина бўйлаб янги зарба оқибатлари ва фронтдаги «Вампир». Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 714-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади. Киев, Миколайив, Харкив ва Украинанинг бошқа шаҳарлари зарба остида қолди. Тинч аҳоли вакилларидан 40 киши жароҳатланиб, беш киши ҳалок бўлган.
- Олий рада сафарбарлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. У ҳарбий хизматга чақирув ёшини 27 дан 25 га туширишни, шунингдек, электрон чақирувни жорий этишни ва муддатли ҳарбий хизматни бекор қилиб, уни базавий умумқўшин тайёргарлиги билан алмаштиришни назарда тутади.
- Норвегия «Вагнер» ХҲКнинг собиқ жангчиси Андрей Медведевга бошпана беришдан бош тортди, аммо унга мамлакатда қолишга рухсат берилган. Бу қарор Медведев РФ мунтазам армиясида хизмат қилмагани ва уни мунтазам ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлик учун жазолаб бўлмаслигига асосланган.
- Швеция прокуратураси «Шимолий оқим»даги портлашда мамлакат фуқароларининг алоқадорлиги белгиларини топмади ва бу иш бўйича суриштирувларни расман тўхтатди
- «ДХР» суди 33 нафар украиналик ҳарбийларни 27 йилдан 29 йилга қадар бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этди. Улар Донецк областини ўққа тутишда айбланган.
- РФ мудофаа вазирлиги хабар беришича, Белгород «Вампир» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилган. Икки киши жабрланган.
Киев бўйлаб зарба оқибатлари
7 феврал тонгида Россия қўшини Киев ва Украинанинг бошқа регионлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади. Маҳаллий расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида мамлакат бўйлаб жами беш киши ҳалок бўлган (Киевда тўрт, Миколайивда — бир киши) ва 40 киши жароҳат олган.
Киев ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Попконинг хабарига кўра, шаҳарда ҳаво тревогаси уч соатга яқин давом этган. Унинг айтишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари шаҳар устида ва унинг атрофидаги ҳудудларда «йигирмага яқин» ракетани уриб туширган. Ракета қолдиқлари тушиши оқибатида Киевнинг айрим ҳудудларида жиддий вайронгарчиликлар қайд этилган.
Пойтахт мэри Виталий Кличконинг маълумотига кўра, шаҳарда тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган, улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бор. Ёнғин рўй берган кўп қаватли уйдан 52 киши эвакуация қилинган.
Володимир Зеленский Украина «Россияга албатта жавоб қайтаражаги»ни маълум қилди. «Террорчилар ҳамиша ўз ҳаракатлари оқибатларини ўз танасида ҳис қилишади», — дея қайд этган у.
Запорижжя областидаги украин дрон операторлари
Такер Карлсон Москвада
Мавзуга оид
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024