Белгород ўққа тутилиши оқибатлари ва танк заводига борган Путин. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 722-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди. Регион расмийлари етти киши ҳалок бўлиб, 19 киши яраланганини маълум қилган. Россия тергов қўмитаси «теракт» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
- Financial Times нашри ёзишича, Евроиттифоқ элчилари Венгриянинг позицияси туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини келиша олмаган.
- Россия армияси Авдийивкага кириш жойини эгаллаб олди. The Washington Post хабарига кўра, украин қўмондонлиги шаҳардаги қўшинларни олиб чиқишни бошлаган.
- Россиялик ҳарбийлар тунда Украинанинг қатор регионларини ёппасига ўққа тутди. Украина қуролли кучларига кўра, мамлакат ҳудуди бўйлаб жами 26 ракета учирилган, шундан ярми уриб туширилган.
- Суд актёр Алексей Панинни сиртдан ҳибсга олди, у Қрим кўпригидаги портлаш тўғрисидаги пости туфайли терроризмни оқлашда айбланган.
- Bloomberg нашри ёзишича, Доналд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Россия ва Украинани музокараларни давом эттиришга мажбурламоқчи.
- НАТО мамлакатлари Украинага бир миллион дрон етказиб беришни ваъда қилди.
Белгород бўйлаб зарба
16 феврал тонгида Белгород Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида, ҳудуд губернатори Вячеслав Гладковнинг маълумотига кўра, етти киши, жумладан бир йиллик қизча ва 80 ёшли аёл ҳалок бўлган, 19 киши тан жароҳатлари олган.
Гладков еттита хусусий ва бешта кўп квартирали уйларда «турли даражадаги вайронгарчиликлар» аниқлангани, яна бир дўкон шикастлангани ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, саноат корхоналаридан бирининг ҳудудида шикастланиш қайд этилган.
ТАСС агентлигининг кучишлатар тузилмалардаги манбаларига кўра, Белгород бўйлаб зарба Украинанинг чегарадаги Липци қишлоғи ҳудудидан туриб йўлланган. Россия томонига кўра, аввалроқ Ил-76 самолёти ҳам шу ердан туриб уриб туширилганди. Агентлик суҳбатдоши Белгородга зарба «Вампир» баравар ўт очиш реактив тизимидан йўллангани, энди унинг жойлашувини аниқлаб, «уни йўқ қилиш бўйича иш олиб борилаётгани»ни айтган. Украина ушбу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
Владимир Путин Нижний Тагилда
РФ президенти Путин «Уралвагонзавод»га ташриф буюрди. Унга яқин вақтлар ичида армияга етказиб бериладиган танклар ишлаб чиқарилаётган 130-сонли йиғиув цехини кўрсатишди.
Буча яқинидаги қишлоқ ўққа тутилишидан кейин ҳосил бўлган ўра
Донецк области Велика Новосилка қишлоғи ҳудудидаги украин жангчилари
Мавзуга оид
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024