Самарқанд ва Жиззах вилоятларида электр тармоқларида юз берган носозликлар бартараф этилгани маълум қилинди
Бухоро вилоятидаги вазият ноаниқлигича қолмоқда.
Бугун, 2024 йил 18 феврал куни эрталаб Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг бир қанча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво ва кучли шамол туфайли 50 мингдан ошиқ истеъмолчи вақтинчалик электр таъминотидан узилганди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Самарқанд ва Жиззах вилоятида электр тармоқларида вужудга келган носозликлар тўлиқ бартараф этилган.
“Вилоят электр тармоқлари корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф юзасидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида мазкур вилоятларнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти қайта тикланди. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Эрталаб берилган хабарда Бухоро вилоятида ҳам ноқулай об-ҳаво ва кучли шамол туфайли 15 минг истеъмолчи вақтинчалик электр таъминотидан узилгани ҳақида хабар қилинганди. Ҳозирча бу вилоятдаги вазият ҳақида хабар берилмади.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида чироқ ўчиб, ёниб тургани айтилмоқда. Балки бу совуқ туфайли тармоқлар қизиб яроқсиз ҳолга тушишининг олдини олиш учун мақсадли амалга оширилаётган бўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024