Спорт | 14:26 / 29.02.2024
18354
1 дақиқада ўқилади

Шомуродов икки ойлик танаффусдан кейин «Каляри» машғулотларига қўшилди

Фото: Getty Images

Элдор Шомуродов «Каляри» жамоасининг умумий машғулотларига қайтди.

TuttoСagliari нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик 28 ёшли ҳужумчи сешанба кунидан бошлаб «Каляри» жамоасининг умумий гуруҳида шуғулланишни бошлаган. У икки ой вақтни жароҳатдан тикланиш учун сарфлагани боис, бунгача якка тартибда шуғулланаётган эди.

«Шомуродов якшанба куни «Эмполи»га қарши сафарда ўтадиган ўйин қайдномасидан жой олиш учун фаол машғулот олиб бормоқда», - дейилади манбада.

Элдор декабр ойида олган жароҳати сабабли Осиё кубоги-2023 турнирини ўтказиб юборганди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор 19 декабр куни Римда товонидан операция қилинганди. Шифокорлар ҳужумчининг жароҳатдан тикланиб сафга қайтиши учун камида 1,5 ой вақт талаб этилиши ҳақида маълум қилишганди.

Мавзуга оид