Жаҳон | 16:55 / 01.03.2024
15877
4 дақиқада ўқилади

Бахмут ва Авдийивка. Икки шаҳар ҳам Россия қўшини назоратига ўтган — аммо уларнинг атрофида жанглар тинмаяпти

Украинада урушнинг 736-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Пентагон раҳбари Ллойд Остин «агар Украина ютқазса, Россия билан НАТО жанг қилиши»ни айтди. Дмитрий Песков унинг бу сўзларини «ҳаддан ташқари масъулиятсизлик» деб атади.
  • Bloomberg маълумотига кўра, Украина РФ қўшини ёзда мудофаани ёриб ўтишидан хавфсирамоқда. Украин разведкаси баҳоларига кўра, Путин ҳамон Киевни эгаллашни истайди.
  • Путин Федерал кенгашга мурожаат қилди. У Россия ҳудудига ҳужум ва ядро қуролли қўлланган можаро юзага келадиган тақдирда, Ғарбга зарба берилиши билан таҳдид қилди.
  • Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский Авдийивка йўналишидаги командирларнинг ҳисоб-китобларидаги «хатолик» «мудофаа барқарорлиги»га таъсир кўрсатгани ҳақида айтди
  • Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Россия украинларнинг 2023 йилги қарши ҳужуми тафсилотларидан у бошланишидан олдинроқ маълумотга эга бўлгани ҳақида гапирди.
  • Украина қуролли кучлари бир кун ичида россияликларнинг учта Су-34 бомбардимончиси уриб туширилгани, ҳафта бошидан буён жами бешта самолёт йўқ қилингани ҳақида маълумот берди. РФ мудофаа вазирлиги изоҳ бермаган.
  • Украина қуролли кучлари Махсус операциялар кучларининг 73-денгиз гуруҳи ҳарбийлари топшириқни бажариш вақтида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Украин ҳарбийлари қаерда ва қандай топшириқ бажаргани, қанча одам ҳалок бўлганига ойдинлик киритилмаган. РФ мудофаа вазирлиги Херсон областида 25 нафар «украин диверсант» ўлдирилганини маълум қилди.
  • Ёқутистонда Украинадаги уруш иштирокчиси Виктор Саввинов икки кишини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Қурбонлар орасида — «Россиянинг энг яхши ўқитувчиси» танлови ғолиби ҳам бор.

Тонгни Авдийивка яқинида қаршилаган украин аскари

Украина қуролли кучлари жангчиси Донецк областининг Авдийивка шаҳри яқинидаги Карловка қишлоғида. 17 феврал куни РФ қуролли кучлари ушбу шаҳар ҳудудини тўлиқ ўз назоратига олганди
Narciso Contreras / Anadolu Agency / Getty Images

Украин қўшинининг Бахмут яқинидаги позицияси

 

Украиналик жангчи бошпанада
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

 

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Украиналик аскар танкка қарши «Рапир» замбараги устига камуфляж мато тортмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги тиббиёт пункти

Украина ҚК ҳарбий шифокорлари украиналик ярадор аскарга тез ёрдам машинасидан чиқишга ёрдам бермоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Украиналик шифокорлар ярадор жангчини операцияга тайёрламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Бахмут яқинидаги тиббиёт пунктида болалар чизган суратлар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ddp / Vida Press

Тиббиёт коллежида Путиннинг мурожаати

Саратов области Энгелс шаҳридаги тиббиёт коллежи талабалари ва ўқитувчилар Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаатномасини томоша қилмоқда. Президентнинг чиқиши бутун Россия бўйлаб кўчалардаги йирик экранларда, кинотеатрларда ҳамда ўқув муассасаларида трансляция қилинди.
Фото: Авлиё Луки номидаги Энгелс тиббиёт коллеж

Мавзуга оид