Ўзбекистон | 12:00 / 01.03.2024
36064
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутиляпти

Март ойининг дастлабки кунлари Ўзбекистон аҳолисини баҳорий об-ҳаво билан қувонтирмайди.

Фото: Kun.uz

1-3 март кунлари республиканинг аксарият вилоятларида асосан булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи ҳаво ҳарорати +2...+7 даража, республика жанубида эса ғайриоддий бўлса ҳам -3...+2 даражадан паст бўлади. 

Республика ҳудуди бўйича дам олиши кунлари ҳарорат кечалари асосан -3...+2 даража, кундуз кунлари +0...+5 даража бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 март кунлари 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда бугун кечга томон бироз ёғингарчилик бўлади, 2-3 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари -1...+1 даража, кундуз куни 1 мартда +4...+6 даража, 2-3 мартда +1...+4 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.

Март ойининг биринчи кунларида ҳарорат фони баҳорнинг бошланиши учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади, бу ўтган йилга нисбатан деярли паст, ўшанда март ойида ҳаво ҳарорати +20...+25 даражага етган.

Аммо кейинги ҳафта, бироз кечикиш билан бўлса ҳам, баҳор ўз таъсирини ўтказади ва ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди.

Мавзуга оид