Ўзбекистон | 07:30 / 05.03.2024
5562
1 дақиқада ўқилади
Хотин-қизлар бакалавриатнинг қайси йўналишини кўпроқ битираётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишини 40 215 нафар хотин-қиз талаба битирган.
Статистика агентлиги хабарига кўра, битирувчи хотин-қизлар сони энг кўп таълим соҳасида қайд этилган – 20 355 нафар.
Ушбу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- санъат ва гуманитар фанлар – 6 094 нафар;
- табиий фанлар, математика ва статистика – 3 557 нафар;
- муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 755 нафар;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 2 105 нафар;
- хизматлар – 1 277 нафар;
- қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 1 192 нафар;
- бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 156 нафар;
- ахборот-коммуникация технологиялари – 868 нафар;
- ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 856 нафар.
Мавзуга оид
13:03 / 27.07.2024
Таълим шакллари, тиллар, ОТМ ва йўналишлар бўйича қабул квоталари тасдиқланди
21:37 / 20.07.2024
2024/2025 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш параметрлари белгиланди
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024