Ўзбекистоннинг Женевада жойлашган халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили тайинланди
Бу лавозимда Олий Мажлис Сенати раиси котибияти мудири Элдиёр Тошматов иш бошлади.
Ўзбекистоннинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги янги доимий вакили Элдиёр Тошматов Женевага борди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди.
У 2023 йил августидан Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги БМТ доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Улуғбек Лапасов ўрнига тайинланди.
Элдиёр Тошматов тайинловга қадар Олий Мажлис Сенати раиси котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. У 41 ёшда, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкентдаги Webster университетини тамомлаган.
Тошматов меҳнат фаолиятини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. 2008 йилда Ташқи ишлар вазирлигига ўтган. 2017-2019 йилларда ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг Котибияти раҳбари, кейинчалик ТИВ Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Тошматов инглиз, немис, рус ва турк тилларини мукаммал билади.
Мавзуга оид
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
12:20 / 05.12.2024