Тошкентда Telegram орқали ўзгаларнинг пулини ўғирлаган йигит ушланди
У одамларнинг банк карталари маълумотларини қўлга киритиб, маблағларни ўзлаштириб келган.
Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.А. қўлга олинди. У одамларнинг пулларини интернет орқали ўғирлаб келган.
Қайд қилинишича, Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро ички ишлар органига мурожаат қилиб, банк картасидан 43,2 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари ўғирланганини айтган.
Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.А. содир этгани аниқланган.
У интернет фойдаланувчиларига Telegram мессенжери орқали турли хил мазмундаги ҳаволани жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:08 / 28.11.2024
Австралияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун қабул қилинди
20:40 / 28.11.2024
TikTok ўсмирларга «гўзаллик филтрлари»дан фойдаланишни чеклайди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024