Самарқандда ярим кило гиёҳвандлик моддасини 80 минг долларга сотаётган шахс ушланди
“Сотувчи” 1 кг гиёҳванд моддани 180 минг долларга сотишга келишиб, шундан ярмини 80 минг долларга сотаётганда қўлга олинган.
Самарқандда ярим килограммга яқин синтетик гиёҳванд моддасини (алфа-пирролидиновалерофенон – а-ПВП) 80 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан шаҳарнинг Ҳамид Олимжон маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда муқаддам судланган, Фарғона вилоятда рўйхатда турувчи фуқаро 67 ёшли У.Т., 1 кг “алфа-пирролидиновалерофенон (а-ПВП) гиёҳвандлик воситасини 180 минг долларга сотишга келишиб, шундан ярим килога яқинини 80 минг долларга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 14.01.2025
Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола спиртдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
16:54 / 14.01.2025
Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади
15:08 / 14.01.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди
17:18 / 13.01.2025