Февралда ёнилғи ва йўлкира нархлари кескин ошган – МБ сўровномаси
Феврал ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 4,35 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти республика бўйлаб метан “заправка”ларнинг ёпилиши фонида бензин ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ ҳис қилган.
Марказий банк феврал ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 16,1 фоиз ва Сирдарё вилоятида – 13,9 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 9,1 фоиз ва Хоразм вилоятида – 10,7 фоиз сезилган.
Сўровномада қатнашганларнинг катта қисми бензин ва ёқилғи ҳамда йўлкира ва ташиш хизматларини нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар сифатида қайд этган. Бунга феврал ойининг охири ва март ойининг бошларида бутун республика бўйлаб газ етишмаслиги сабабли метан ёқилғи қуйиш шохобчаларининг тўлиқ ёпилиши ёки фаолиятининг чекланиши таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
Даромадлари 7 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори даражада шаклланган. Хусусан, 15 млн сўмдан кўп даромад эгалари сезган инфляция 16,9 фоизни ташкил қилган. Тошкент шаҳрида 21 фоиз ва ундан юқори инфляция сезаётганлар улуши 27 фоизга етган.
Аввалроқ, февралда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 8,35 фоизга етгани хабар қилинганди. Ўтган ойда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 4,35 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024