Ўзбекистон | 07:50 / 15.03.2024
4683
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда сохта ҳавола жўнатиб, 61 млн сўмни ўзлаштирган шахслар аниқланди

Тошкент шаҳар Миробод туманида яшовчи 29 ёшли Н.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 61,5 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилди.

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ЖКнинг 168-, 166-, 227-, 228-моддалари билан судланиб, Зангиота тумани ИИБ Пробация бўлимида ҳисобда туриб, АТИ тариқасидаги жазо муддатини ўтаётган 46 ёшли А.А. ҳамда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 33 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланган

Унга кўра, А.А. ва Э.А. жабрланувчи Н.Ш. билан “Телеграм” мессенжери орқали танишиб, унга "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номига банк карта расмийлаштирган ва Н.Ш.нинг банк картаси ҳисобида бўлган 61,5 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А. ва Э.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга оид