UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди
UZCARD бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси, ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий ҳамкорига айланди.
12 март куни томонлар ўртасида шартнома имзоланди. ОАВ вакиллари иштирок этган маросимда UZCARD бош директори Олим Закиров, UZCARD кузатув кенгаши аъзолари Азиз Юсупов ҳамда Камрон Акбаров, шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ташкилот бош котиби Аваз Максумов ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев иштирок этди.
«UZCARD 2023 йил давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби билан самарали ҳамкорлик олиб борди ва 2024 йилга келиб мамлакат футболи ривожи йўлида ҳамкорлик қамровини кенгайтиришга қарор қилди. Эндиликда UZCARD нафақат миллий чемпионат учрашувлари, балки миллий жамоалар таснифида ҳам намоён бўлади.
Шартнома имзолаш маросимида йил якунига қадар бўлган аниқ дастур ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Ишонамизки, UZCARD билан мамлакат футболи яна бир қадам олдинга ташлайди. Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари олдидан амалга ошган мазкур келишув биз учун ўзига хос рамзий аҳамият касб этади», дейилади ПФЛ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
21:04 / 29.11.2024
Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номи учун даъвогарлар эълон қилинди
15:55 / 04.04.2024
Тошкентда талабалар ўртасида Coca-Cola ҳомийлигидаги турнир ўтказилади
14:59 / 19.02.2024