Спорт | 21:04 / 29.11.2024
17253
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номи учун даъвогарлар эълон қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2024 йил якунларига кўра, мамлакатимизнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар номини маълум қилди.

Фото: ЎФА

Ташкилот матбуот хизмати хабарига биноан, 2024 йилда 14 нафар футболчи ушбу соврин учун кураш олиб боради. «Йил футболчиси» номига даъвогар 14 футболчидан 13 нафари Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари, фақат «Динамо» клуби вингери Анваржон Ҳожимирзаев Сречко Катанец томонидан бош жамоага чақирилмаган.

Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номига даъвогар ўйинчилар рўйхати:

Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Ҳусниддин Алиқулов (Ризеспор), Абдуқодир Ҳусанов (Ланс), Одил Ҳамробеков (Навбаҳор), Абдувоҳид Неъматов (Насаф), Жалолиддин Машарипов (Истиқлол Эрон), Акмал Мозговой (Насаф), Остон Ўрунов (Персиполис Эрон), Анваржон Ҳожимирзаев (Динамо), Жамшид Искандеров (Навбаҳор), Элдор Шомуродов (Рома), Отабек Шукуров (Ал-Фейҳа), Ўткир Юсупов (Навбаҳор), Шерзод Насруллаев (Насаф).

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда йил футболчиси деб топилганди.

Мавзуга оид