Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди – манба
“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев суд ҳукмига кўра 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ноқонуний тарзда қурол сақлашда айбланганди.
Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган.
“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукми тахминан 19 март куни ўқилгани айтилмоқда. Аммо шу пайтгача бу ҳақда расмий ахборот берилмаган.
Манбанинг таъкидлашича, Тошкентда жиноятчиликка қарши курашиш доирасида қўлга олинганларнинг яна бир нечтаси бўйича иш судга чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиев 2023 йилнинг декабр ойи бошида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумонланиб процессуал тартибда ушланганди.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024