Ўзбекистон | 18:36 / 09.04.2024
4878
1 дақиқада ўқилади

Солиқларнинг ихтиёрий тўланиш даражаси юқори ҳудудлар ҳақида маълумот берилди

Энг яхши кўрсаткич йирик солиқ тўловчилар ва Тошкент шаҳрида қайд этилган – 97 фоиз.

2024 йил январ-март ойларида республика миқёсида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ мажбуриятларининг ихтиёрий бажаралиши 96 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. 

Қайд қилинишича, бу борада энг яхши кўрсаткич йирик солиқ тўловчилар ва Тошкент шаҳрида қайд этилган – 97 фоиз.

Шунингдек, Бухоро, Навоий, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 96 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятларида 95 фоиз, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида 94 фоиз натижага эришилган. 

Солиқ турлари кесимида бу кўрсаткичлар қуйидагича:

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 99 фоиз;

- акциз солиғи – 98 фоиз;

- фойда солиғи ва ЖШОДС – 97 фоиз;

- ҚҚС – 96 фоиз;

- АОС, мол-мулк солиғи – 95 фоиз;

- Ер солиғи – 94 фоиз;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 90 фоиз.

Мавзуга оид