Ўзбекистон | 21:17 / 11.04.2024
21576
1 дақиқада ўқилади

Пискент туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга сўнгги бир йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилган Нодирбек Ёқубов лавозимини тарк этган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

11 апрел куни Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги йиғилишда Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Ёқубов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, Музаффар Арипов Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида  туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Нодирбек Ёқубов Пискент туманига 2023 йил январидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам 2018–2023 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид