Жаҳон | 19:44 / 12.04.2024
24569
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда ўзбекистонлик йигит дўстини отиб ўлдирди

Икки йигит тўппонча билан видеога тушиб, тасвирларни ижтимоий тармоққа жойламоқчи бўлишган. Тасвирга олиш пайтида улардан бири тўппончани ўқсиз деб ўйлаб, ўртоғига ўқ узган.

Фото: ТАСС

Туркияда бўлиб турган ўзбекистонлик йигит тўппонча билан ўртоғини отиб қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2024 йил 9 апрел куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Instagram тармоғига тўппонча билан видео олиб, жойламоқчи бўлган.

Видеони тасвирга олиш чоғида 22 ёшли С.Г. хонадоши ва ўртоғи У.Р. томонидан отиб қўйилган. Бош қисмига ўқ теккан С.Г. ҳодиса юз берган жойда вафот этган.

У.Р.нинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. Сўнг С.Г. тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Р. тўппончани ўқсиз деб ўйлаб, билмасдан С.Г.ни отиб қўйган.

Консулликка кўра, ҳозирда ҳалок бўлган йигитнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид