Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди
Ҳозирча минтақа давлатлари томонидан далаларни суғориш учун қанча сув олиниши, Орол денгизига қанча сув етказилиши ҳақида маълумот эълон қилинмади.
Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023-2024 йиллар вегетация мавсумида сув омборлари лимитлари ва иш режимларидан фойдаланиш якунлари муҳокама қилинди.
Энг муҳим масала Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида 2024 йилги вегетация даври учун мамлакатларнинг сув олиш лимити ва сув омборлари каскадининг прогноз иш режимини тасдиқлаш бўлди.
Ҳозирча комиссия расмий сайтида минтақа давлатлари томонидан далаларни суғориш учун қанча сув олиниши, Орол денгизига қанча сув етказилиши ҳақида маълумот йўқ.
Ҳар йили лимитга кўра Амударё ҳавзасидан сув олиш 56 миллиард куб метрни ташкил этади, шундан 40 миллиард куб метрга яқин сув вегетация даврида – апрелдан октябргача тўғри келади. Келишувга кўра, ўтган йилларда вегетация даврида Тожикистонга 6,9 миллиард куб метр, Ўзбекистонга 16 миллиард, Туркманистонга 15,5 миллиард куб метр сув етказиб берилган.
Сирдарё ҳавзасидан ҳар йили сув олиш лимити эса тахминан 11,9 миллиард куб метрни ташкил этади, шундан Тожикистонга 1,9 миллиард куб метр, Ўзбекистонга 8,8 миллиард, Қозоғистонга 920 миллион, Қирғизистонга 270 миллион куб метр сувни ёзги вегетация даврида олиш мумкин.
2024 йилда Марказий Осиё мамлакатларида суғориладиган ерлар майдони:
- Ўзбекистон – 4,3 млн гектар;
- Қозоғистон - 2,5 миллион гектар;
- Туркманистон - 1,9 миллион гектар;
- Қирғизистон - 1 миллион гектар;
- Тожикистон - 0,68 миллион гектар.
Мавзуга оид
16:51 / 12.12.2024
Америкалик таҳлилчилар Трампга Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирмасликни таклиф қилди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
16:43 / 07.12.2024
Марказий Осиё аҳолиси сони 80 миллиондан ошди
17:22 / 19.11.2024