Жаҳон | 20:36 / 20.04.2024
14043
2 дақиқада ўқилади

Британия «энг қирғинчи» танк ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилди

Challenger 3 аср ўрталарига қадар Британиянинг асосий танки бўлиб қолади.

Фото: gov.uk

Германиянинг Rheinmetall корхонаси Буюк Британия учун энг янги Challenger 3 танкининг саккизта прототипини ишлаб чиқарди, синовлар давом этмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати хабар берди.

Умуман олганда, армияга ушбу русумдаги 148 та танк етказиб бериш режалаштирилган. Challenger 3 мамлакатда 2040 йилгача хизмат қилиши кутилмоқда.

«Борган сари хавф ортаётган дунёда Challenger 3 каби танкларга эҳтиёж жуда муҳим, чунки Буюк Британия дуч келадиган таҳдидлар кучаймоқда. Бу танк Британия армиясининг жанговар салоҳиятининг таянчи ва тийиб турувчи кучларининг ажралмас қисми бўлади», деди Мудофаа вазири Грант Шаппс.

Лондоннинг таъкидлашича, Challenger 3 илғор зирҳ ва энг сўнгги технологияга эга бўлиб, «бу Британия армияси томонидан ишлатиладиган энг қирғинчи ва бардошли танкдир». Гап НАТО ўқ-дорилари билан мос келадиган силлиқ стволли пушка, шунингдек, яхшиланган зирҳ ва сенсорлар ҳақида кетмоқда.

Олдинги модел - Challenger 2 танкини ишлаб чиқариш 30 йил олдин, 1994 йилда бошланган ва 4 йилдан сўнг фойдаланишга топширилган эди.

Мавзуга оид